Табиий география ва геоэкология назарияси.
Book information
Description
Марказий Осиёда илк бор умумгеография, жумладан Табиий география ва Геоэкологиянинг фундаментал назарий асосларига доир муаммолар ва уларнинг ечимига оид қарашлар монографик тарзда таҳлил қилинган. Унда табиий географик қарашларнинг пайдо бўлиши, ривожланиши, ҳозирги ҳолати ва келажак истиқболлари ўзига хос равишда ёритилган. Географик илмда, хусусан табиий географик фанларни тизимлаш зарурати ва уларнинг тааллуқлилик тизими яратилди. Табиий географик фанларни тизимлаш орқали географиянинг объекти – географик қобиқ чегарасига аниқликлар киритилди, замонавий географик ва геоэкологик фанларнинг мазмуни ва моҳияти очиб берилди. Табиий географик районлаштириш масалалари кўриб чиқилди. Географик, жумладан, табиий географик фан ва таълим-тарбия истиқболларига оид фикрлар берилди. Геоэкологиянинг мустақил фан, таълим, тарбия ва амалиёт сифатида шаклланишининг илмий-назарий асосларига аниқликлар киритилди. Тадқиқот объекти фанлар бўлгани учун ҳам монография матнида улар бош ҳарфларда берилди. Монография Умумий Ер билими, География, Геоэкология, Экология ва Атроф-муҳит муҳофазаси йўналишида фаолият юритаётган фан, таълим ва амалиёт ходимлари, педагоглар, докторантлар, магистрлар, талабалар ҳамда мустақил тадқиқотчилар учун мўлжалланган.
Similar books
فضلاء و حافظلر فراغتی و دستاربندلیگی مناسبتی بیلن عالیقدر امیرالمؤمنین حفظه الله تعالی نینگ پیغامی
1446 · PDF
تازه فارغ بولان فاضل لارو حافظ لارینگ دستاربند لیک مناسبتی اوچون عالیقدر امیرالمؤمنین حفظه الله تعالی نینگ پیغامی
1446 · PDF
امیرالمؤمنین شیخ القرآن و الحدیث مولوي هبة الله اخندزاده صاحب حفظه الله تعالی نینگ قربان هییتی کیریب کیلیشی مناسبتی بیلن قوتلاو پیامی
2024 · PDF
Turkcha O´zbekcha So´zlashgich Türkçe-Özbekçe Konuşma Kılavuzu
Turkcha Grammatika
Бу бизга Аллоҳ ва Унинг Расули ваъда қилган нарсадир
2016 · PDF
Нусрат йўллари
1438 · PDF
Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси асосида демократик ислоҳотлар йўлини қатъий давом эттирамиз
2023 · PDF